Нормативно-правовые документы

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори

Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 184-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2664]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

  1. Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис А. ЮСУПОВ

Скачать постановление в DOC-формате (51 Kb)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори

Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2665]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

  1. Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис А. ЮСУПОВ

Скачать постановление в DOC-формате (53 Kb)


20 марта 2013

Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий — педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабридаги 365- сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий — педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”, ҳамда 2012 йил 29 декабридаги 371 – сонли “Республика Олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида ” қарорлари ижроси бўйича 5 — мажлиси қарорларида кўрсатилган инновацион ғоя ва ишланмалар, илмий-тадқиқот ишларининг муҳим натижаларини тегишли тармоқ ва соҳаларга, манфаатдор вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар фаолиятига жорий этиш самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаб бориш тизимини яратиш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

  1. Вазирлик тизимидаги Олий Таълим муассасалари, Илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:

    Услубий тавсияномалар давлат илмий – техник дастурлари доирасида бажарилган амалий грантлар ва диссертация ишлари доирасида ўтказилган илмий – тадқиқот ишлари натижаларини тиббиёт амалиётига тадбиқ этилишининг самараси сифатида қабул қилинсин.

    Давлат илмий – техник дастурлари ва илмий – тадқиқот ишлари натижалари бўйича услубий тавсиянома, монография ва услубий қўлланмаларни шакллантириш 1 ва 2 – иловаларда келтирилган талаблар асосида амалга оширилсин.

  2. Вазирлик Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи И.Р.Мавляновга:

    Услубий тавсиянома, монография ва услубий қўлланмаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 3 – иловада келтирилган тартибда амалга оширилиши таъминлансин.

  3. “Узмединфо” маркази директори М.В. Баймухамедовга:

    Ушбу буйруқ ва буйруқда келтирилган иловаларнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилсин.

Услубий тавсияноманинг тўлиқ матни, ҳамда монография ва услубий қўлланмаларнинг қисқача реферати Соғлиқни сақлаш вазирлиги порталида эълон қилинсин.

Мазкур фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                      А.В. Алимов

Скачать приказ в DOC-формате (26 Kb)


ВЫСШАЯ АТТЕСТАЦИОННАЯ КОМИССИЯ ПРИ КАБИНЕТЕ МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПЕРЕЧЕНЬ РЕКОМЕНДОВАННЫХ ВЫСШЕЙ АТТЕСТАЦИОННОЙ КОМИССИЕЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН НАУЧНЫХ ИЗДАНИЙ ДЛЯ ПУБЛИКАЦИИ ОСНОВНЫХ НАУЧНЫХ РЕЗУЛЬТАТОВ ДОКТОРСКИХ ДИССЕРТАЦИЙ

Скачать список в DOC-формате (534 Kb)