Асосий фаолият йўналишлари
- Биотиббиётнинг умумжахон ютуклари
билан ўзаро боғлиқ, иммуногеном технологияларнинг кенг спектри ишлаб чиқилишини таъминловчи комплекс тадқиқотларни амалга ошириш;
- Онкологик, аутоиммун ва метаболик патологияларда аутоиммунн яллиғланиш жараёнларини шакллантиришнинг тизимли иммунологик, геномик ва хужайра-молекуляр механизмларининг умумийлиги ва фарқлари тўғрисида янги тассавурларни ўрганиш ва таърифлаш;
Маҳаллий хом ашёдан тайёрланган иммунотроп дори воситаларини ўрганиш мақсадида янги фармацевтика технологияларини ишлаб чикиш учун тизимли иммунология ва геномиканинг ютукларидан фойдаланиш;
- Халқаро талабларга мувофик мультиомилли (бирикмали) касалликларни диагностика қилиш ва даволаш учун янги иммунобиогенетик, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқишда таҳлилий ва технологик асосоларни яратиш;
- Иммунология, одам геномикаси сохасида
ва улар билан боғлиқ йўналишларда юқори малакали ёш мутахассислар ва олий малакали илмийғпедагог кадрларни тайёрлаш мақсадида фан ва таълим интеграциялаш шаклларини такомиллаштириш;
- Инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантирадиган янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини услубий таъминлаш, шунингдек, Институт илмий ходимларининг соҳадаги олий таълим муассасаларининг таълим жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш.